ДАЛАДАН – ДАСТУРХОНГА.  ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ЧАКАНА САВДОГА ИНВЕСТИЦИЯЛАР

18 January 2022

ДАЛАДАН – ДАСТУРХОНГА. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ЧАКАНА САВДОГА ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ДАЛАДАН – ДАСТУРХОНГА.  ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ЧАКАНА САВДОГА ИНВЕСТИЦИЯЛАР

БААда йирик компания-конгломератлардан бири бўлмиш Majid Al Futtaim Retail’нинг ривожланиш ва ҳукумат масалалари бўйича катта вице-президенти Юнус Ал МУЛЛА билан суҳбатимиз икки мамлакат савдо-иқтисодий муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларига бағишланди, шу жумладан, бутун дунёда харидоргир ўзбек мева-сабзавотларини Амирликлар бозорига етказиб бериш масалалари ҳақида тўхталиб ўтилди.

 

– Ўзбекистоннинг БААга экспорти ўтган йили 2019 йилга нисбатан камайиб, статистик маълу мотларга кўра 64,8 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. Бу албатта, коронавирус пандемияси мамлакатларимиз ташқи иқтисодий фаолиятига салбий таъсир кўрсатганидан далолат беради. Инсоният аста-секин пандемияни енгиш сари одимлаётган бир пайт да, Сизнингча, мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар қайта жонландими? Ўзаро экспорт-импорт кўрсаткичларининг тобора ўсиши кутиляптими? Ва ушбу йўналишда компаниянгизнинг роли қандай?

– Прогнозларга кўра ҳозирда дунёнинг барча минтақасида 2020 йилда пандемиядан кўрилган зарарларга қараганда жиддий яхшиланишлар бўлиши кутилаётганидан мамнунман. «Жаҳон иқтисодиёти ис тиқболлари» ҳисоботида кўрсатилишича, жаҳон иқтисодиёти 2020 йилда 3,3 фоизга қисқарганидан сўнг бу йил 6 фоизга ўсади. Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақасига келсак, биз 3,7 фоизга ўсишни кутяпмиз. Бутун минтақа бўйлаб биз иштирок этаётган ҳар бир бозорда Carrefour тўлиқ Majid Al Futtaim’га қарашли тармоқ ҳисобланади. Биз мамлакатнинг энг яхши инфратузилмаси, билимлари ва таж

рибасидан фойдаланиш учун маҳаллий манфаатдор томонлар билан ҳамкорлик қилишга интилмоқда миз. Шу билан бирга узоқ муддатли истиқболда барқарор ўсишни рағбатлантирган ҳолда қисқа муддатли истиқболда маҳаллий иқтисодиёт нинг жонланишини қўллаб-қувватлаймиз. Шу мақсадда биз маҳаллий ходимлар учун ишга жойлашишнинг катта имкониятлари яратилишини ва брендимизнинг ҳамма учун ҳар куни ажойиб лаҳзаларни тақдим этиш ваъдасининг ижросини сабрсизлик билан кутяпмиз. Carrefour’нинг Ўзбекистон бозорига чиқиши 2500 та бевосита ва билвосита иш ўринлари яратишга ҳамда мамлакат бўйлаб 600 дан ортиқ маҳаллий таъминотчи, ишлаб чиқарувчи ва фермерлар билан ишлашга қаратилган. Бундан ташқари кучли барқарор ривожланиш стратегиясига эга бўлган бизнес сифатида биз имкон қадар ҳар бир бозорга маҳаллий маҳсулотларни етказиб беришга ҳаракат қиламиз. Импорт ва экспорт савдоси барча мамлакатлар учун муҳим бўлса-да, мақсадимиз маҳаллий корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва ҳар бир минтақада мустаҳкам ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат. Ушбу чора-тадбирлар Carrefour имкониятларини кенгайтириш учун ишончли шарт-шароитларни яратади, ўзаро ўсиш ва манфаатларга эришишга ёрдам беради. – Бугунги кунда БАА аҳоли жон бошига ЯИМ юқори даражасига, кучли саноат иқтисодиёти ва инфратузилмага эга бўлган жадал ривожланаётган мамлакат ҳисобланади. Айтингчи, мамлакатларимиз миллий иқтисодиётларининг ривожланиш стратегиялари ўртасида ўхшашлик мавжудми? Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиёт соҳасидаги имкониятлари ва салоҳиятига қандай баҳо берасиз?

– Жаҳон банки маълумотларига кўра Ўзбекистон 2020 йилда ижобий иқтисодий ўсишни сақлаб қолишга муваффақ бўлган Европа ва Марказий Осиё (ЕМО) минтақасидаги учта иқтисодиётдан бири ҳисобланади. Пандемиянинг иқтисодий оқибатларига қарамай мамлакатнинг бозор иқтисодиётига ўтишининг дастлабки босқичида амалга оширилган ислоҳотлар 2020 йилда ўсишга кўмаклашди. Кутилаётган янада ўсиш ва чакана савдо юритишнинг замонавий принципларига бўлган қизиқиш ҳамда мижозлар билан ишлаш тажрибасининг ортиб боришини ҳисобга олган ҳолда бизнинг фикримизча, Carrefour’нинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш учун яхши истиқболлар ва имкониятлар мавжуд ва биз маҳаллий иқтисодиётга сармоя киритишга тайёрмиз. Мамлакатингизда иштирок этиш ҳақидаги қароримизга таъсир кўрсатган асосий омиллар валюта курсининг бирхиллаштирилгани, савдонинг эркинлаштирилгани ва солиқ ислоҳотларини ўз ичига олади. Бундан ташқари ҳозирги вақтда Ўзбекистонда халқаро озиқ-овқат маҳсулотлари ритейлери мавжуд эмас. Биргина Тошкент шаҳрида 2023 йилга келиб озиқ-овқат бозори 5 миллиард АҚШ долларига етиши кутилаётгани боис бу Majid Al Futtaim фаолияти учун катта имкониятларни очади, чунки у мамлакат иқтисодиётини янада ривожлантириш ва чакана савдонинг замонавий стандартларини такомиллаштиришга қаратилган. Кўп йиллик иш тажрибага эга бўлган халқаро чакана бренд сифатида Carrefour ушбу эҳтиёжни таъ

минлаш, янги маҳсулот ва хизматларга бўлган талабни қондириш ва мамлакатнинг иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятларга эга. – Majid Al Futtaim Retail фаолияти ҳақида гапирадиган бўлсак, маъ лумки, компания ўтган йилдан бошлаб мамлакатимиз пойтахтида супермаркет ва гипермаркетлар очиш ташаббуси билан чиқди. Шуни ало ҳида таъкидлаш жоизки, кенг жамоатчилигимиз буни жуда илиқ кутиб олмоқда ва чакана савдога халқаро стандартларнинг жорий этилишида рақобат кучайиб бораётганидан мамнун. Ўзбекистонда ушбу хал қаро бренд остида савдо шохобчаларини очиш жараёнида қандай дир тўсиқ ёки муаммолар бўлдими? Супермаркетлар тармоғи қандай ишлайди? Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик йўлга қўйилганми? – Жорий йилнинг сентябрь ойи бошида Тошкентнинг Бектемир туманидаги Compass Mall савдо марказида Ўзбекистондаги биринчи Carrefour гипермаркетини очдик. Бу очилиш 2020 йилнинг декабрь ойида мамлакатга Carrefour кириб борганидан кейин юз берди. Янги бозорга чиқиш ҳар доим қизиқарли ва мураккаб жараёндир. Carrefour Majid Al Futtaim учун ажойиб таклиф бермоқда. Чакана савдо нисбатан кам капитал қўйилмаларни талаб қилади ва ташкилот сифатида у динамик ва мослашувчан. Бундан ташқари таъминот занжири соҳасидаги энг яхши жаҳон амалиётлари, тажрибаси ва ечимларини қўллаган ҳолда Carrefour кенгайиш пайтида пайдо бўладиган

асосий хавфларни, айниқса, таъминот занжири ва маҳаллий маҳсулотларни излаб топиш билан боғлиқ муаммоларни камайтириши мумкин. Биз маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликка ва уларни қўллаб-қувватлашга бўлган интилишимиз туфайли маҳаллий ҳамжамиятга яхши хизмат қилишимиз ва ушбу жараёнда маҳаллий ходимларни қўллаб-қувватлашимиз мумкин. Ҳар қандай йирик гипермаркетда ва супермаркетлар тармоғида бўлгани каби Carrefour Ўзбекистон аҳолисига сифатли хизмат кўрсатиши учун мамлакатни ва унинг нюансларини тушунадиган кўп сонли маҳаллий ходимларга эҳтиёж сезади. Маҳаллий ходимларни ёллаган ҳолда биз шу йўл билан фаол кўмак берамиз ва маҳаллий иқтисодиёт учун кенг имкониятларни тақдим этамиз. Ўз брендимизни ривожлантиришга бўлган садоқатимиз маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан самарали ҳамкорлик намунаси ҳисобланади. Биз харидорларнинг арзон нархдаги юқори сифатли маҳсулотларга ўсиб бораётган талабини қондирган ҳолда Carrefour хусусий савдо русумларининг ассортиментини кенгайтиришга инвестиция киритишда давом этмоқдамиз. БАА маҳаллий даражада хусусий савдо русумларига бўлган маҳсулот ишлаб чиқарувчи бешта мамлакатдан бири ҳисобланади (БАА, Миср, Покистон, Ливан, Иордания), чунки биз паст «озиқ-овқат миля»ларига эга бўлган янада маҳаллий ёндашувга ўтмоқдамиз. Биз ҳамкорлар бозорларига чиққанимиз сайин маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ушбу рўйхатини кенгайтиришга интиламиз.

– Маълумки, Ўзбекистоннинг мева ва сабзавотлари ўзининг таъми ва сифати туфайли жаҳон бозорида тобора харидоргир бўлиб бормоқда. Мамлакатимиздан Бирлашган Араб Амирликларига экспорт қилинаётган мева ва сабзавотларнинг ҳажми ва турларидан шахсан сиз қониқиш ҳосил қиляпсизми? Бу борадаги кўрсаткичларни яхшилаш учун қандай чоратадбирлар зарур? – Majid Al Futtaim маҳаллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаётганидан фахрланади. Компания маҳал лий ишлаб чиқарувчилар, таъминотчилар ва деҳқонларни қўллаб-қувватлаш учун ўз маҳсулотининг 80 фоизидан кўпини минтақадан харид қилади. Маҳаллий дистрибютор билан ишлашнинг бундай амалиёти маҳаллий иқтисодиётнинг ривожланишига бевосита ҳисса қўшишини тушунамиз. Мазкур омил одамлар учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб, бренднинг барқарорлик ва корпоратив масъулият каби масалалар бўйича мувофиқлигини ошириш учун ўсиб бораётган истеъмол талабига жавоб беради. Аслида Carrefour ўзи иштирок этаётган мамлакатларда халқаро чакана савдогарлар ичида энг маҳаллийлашган компания ҳисобланади. Масалан, янги маҳсулотлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, биз БААда маҳаллийлаштиришни 2020 йилдаги 10 фоиздан бу йил 20 фоизгача, яъни икки баробар оширдик ва 2023 йилга келиб 40 фоизга яқинлашишни режалаштирганмиз. Биз барча бозорларимизда шунга ўхшаш траекторияга амал қилишга интиламиз. Хусусан, БАА ва Ўзбекистон ўртасида эри шилган экспорт кўрсаткичларидан қониқиш ҳосил қилаётганимизга қа рамай ҳам маҳаллий, ҳам глобал даражада барча манфаатдор томонлар билан биргаликда ишлашда таъминот билан боғлиқ муаммолар ечимини излаш жараёни давом этмоқда. Ташкилот сифатида биз узоқ муддатли ҳамкорлик тамойилига амал қиламиз, шунинг учун барча таъминотчиларимиз билан мустаҳкам шериклик муносабатларини ривожлантиришга ҳаракат қиламиз. Биз доимий такомиллашувга интиламиз. Халқаро компанияларнинг маҳаллийбозорларда харидорлар билан бевосита алоқаларни йўлга қўйиш учун мавжуд имкониятлари харидорларнинг халқаро бозордан келаётган ишончли маҳсулотларга бўлган эҳтиёжи ва ишончининг ошишига хизмат қилади. Шу боисдан ҳурматли ҳамкорларимиз билан биргаликда янада барқарор келажакка эришиш учун мамлакатнинг иқтисодий компонентини қўллаб-қувватловчи мақбул ечимларни излашда тўхтамаймиз. Шу мақсадда Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўзбекистон савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, товарларни экспорт қилиш ва экспортчиларни бу интилишда қўллаб-қувватлаш учун ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш йўналишида яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Турли миллатга мансуб кишиларни бирлаштирувчи мамлакат сифатида БАА турли глобал ҳамжамиятнинг эҳтиёжларини қондиради. Жамиятимизда мева-сабзавот маҳсулотлари соҳасида, шу жумладан, Ўзбекистон компанияларига бизнесни ривожлантириш учун имкониятлар яратилмоқда. Олдинга назар ташлайдиган бўлсак, 2021 йилда ҳам, ундан кейинги даврда ҳам Ўзбекистондан импорт қилинадиган ва БААда сотиладиган мева-чевалар ҳажмини ошириш учун кўплаб имкониятлар мавжуд. – Ўзбекистонда боғдорчилик соҳасида узоқ йиллик анъана ва тажрибани бойитиб келаётган тадбиркор ва фермерларнинг кўплигига гувоҳ бўлгандирсиз? Фермерларимизнинг фаолияти ва ютуқлари билан танишиш имкониятига эга бўлдингизми? Сизни нима ажаблантирди? – Majid Al Futtaim Retail мутахассислари анъанавий қишлоқ хўжалигига ҳамда юқори даражада ривожланган ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган ўзбекистонлик кўплаб тадбиркор ва фермерлар билан учрашиш шарафига муяссар бўлдилар. Ушбу соҳа кишиларининг инновациялари ва зукколигига гувоҳ бўлган ҳолда биз Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги сектори ривожланишининг хилма-хиллиги ҳамда кўламидан ҳайратландик. Биз Ўзбекистонда кўраётган кўплаб ютуқлар ичида ўзбек боғбонларининг Муста

қил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ), Россия ва Хитой каби дунёнинг турли бозорларидаги корхоналар билан шериклик муносабатларини ривожлантиришдаги муваффақиятлари ажойиб таассурот уйғотади. Ушбу бозорларнинг кўпчилиги жуда ривожланган бўлиб, уларда илғор сархиллаш, калибрлаш, қадоқлаш ва сифатни таъминлаш жараёнлари қўлланилади. Ўзбекистон бу борада амалдаги турли халқаро стандартларга риоя қилган ҳолда жадал тараққий этмоқда. Биз истеъмолчиларни юқори сифатли маҳсулотлар билан таъминлаган ҳолда барча иштирокчилар учун ўзаро манфаатларга эришиш йўлида мамлакатингиздаги ҳамкорларимиз билан биргаликда ишлашга тайёрмиз. – Агар сир бўлмаса, марҳамат қилиб, Majid Al Futtaim Retail’нинг Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада яхшилашга ҳисса қўшиш борасидаги режа-мақсадлари билан ҳам ўртоқлашсангиз. – Majid Al Futtaim Retail мева ва сабзавотлар, қандолат маҳсулотлари, электроника ва тўқимачилик маҳсулотлари каби муайян тоифалар бўйича ҳажмларни бирлаштириш мақсадида ишлаётган мамлакатлар ўртасидаги синергиядан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон ва БААнинг савдо алоқаларини қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёр. Бундан ташқари айни пайтда Ўзбекистондан, асосан, Россия ва Хитойга экспорт қилинаётган гилос, олма ва нок каби маҳсулотларни БААда сотишни синовдан ўтказиши ҳам мумкин. Ўзбекистонда помидор ва бодрингнинг катта ҳажмда ишлаб чиқарилишига ҳам экспорт таклифи сифатида қараш маъқулдир. Биз яқин ой ва йилларда мамлакат қишлоқ хўжалигининг салоҳиятини ҳамда кўплаб бошқа соҳаларни ўрганиш имкониятининг кенгайишини сабрсизлик билан кутяпмиз. Majid Al Futtaim’нинг Ўзбекистондаги иштироки – бу БААдаги бошқа компаниялар ҳам мамлакатингизда бизнес юритишга ва сон-саноқсиз янги имкониятларни очишга тайёрлиги ҳақида ишонч сигналини берувчи стратегик қадам ҳисобланади.